2018 йилнинг 18 январ куни “Давлат ва жамият бошқарувида фуқаролар иштирокини таъминлашнинг долзарб вазифалари: илғор ғоялар, инновациялар ва технологиялар” мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди.
Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Владимир Норов маъруза билан чиқиш қилди. Жумладан, у тадбир иштирокчиларининг эътиборини Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим жиҳати, яни аҳоли ва умуман мамлакат ҳаётига оид қабул қилинаётган қарорлар халқ билан бевосита мулоқот асосида ҳамда жамоатчилик фикри инобатга олган ҳолда қабул қилинаётганига қаратди.